Биз ҳақимизда

Қўшкўпир туманида илк бора газета 1941 йил 6 июлда “Пахта учун кураш ”номи билан чоп қилина бошлаган. 1967 йилдан   1990 йилгача  “Мўл ҳосил учун ” 1990 йилдан то ҳозирги кунгача “Ҳаёт кўзгуси”номи билан  туман ҳокимлиги муассислигида босилиб,туман аҳли қўлига бориб етмоқда. Газетага турли йилларда Парда Очилов (марҳум), Эгам Сафоёзов (марҳум), Абдулла Ражабов, Эркин Эрматов, Бекпўлат Ҳасанов (марҳум)лар муҳаррирлик қилишган. Газетада турли йилларда журналистлар Нортўхта Қиличев, Жумабой Матёқубов, Зулфия Сафоёзова, Бектурди Эшёзов, Қадамбой Ҳайитбоев, Матюсуф Тангриберганов, Йўлдош Эшмурод, Меҳрибон Исмоилова, Муяссар Мадраҳимова, Шоназар Ёрматов, Болтабой Эрнафасовлар ишлашган.

Таҳририят аъзолари:

Тиллаева Меҳрибон - бош муҳаррир,

Назокат Машариповамуҳаррир ўринбосари,

Руҳия Исмоилова - бўлим мудири,

Шаҳноза Тангриберганова адабий ходим,

Ҳайитбоева Комила - мусаҳҳиҳ,  

Зоира Бейжонова - масъул котиб.