Шаҳноза республикага йўлланма олди

“Миллий тикланиш” демократик партияси “Аёллар қаноти” томонидан уюштирилган “Донолик ва ташаббускорлик –етакчилик мезони” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танловда партиянинг туман Кенгаши раиси Шаҳноза Тангриберганова қатнашиб, ўзининг сиёсий билимдонлиги, интеллектуал салоҳиятини намойиш этди. Танловнинг “Ўзини таништириш”, “Сиёсий билимдонлик”, “Агар мен депутат бўлсам  лойиҳаси доирасида қонун ижодкорлигини илгари суриш” каби шартларни аъло даражада бажариб, ҳакамлар ҳайъатининг эътирофига сазавор бўлди.

         -Шаҳноза танлов қатнашчилари орасида энг билимлиси ва фаоли деб топилди,-дейди ҳакамлар ҳайъати раиси М.Тўрабоева,-шунинг учун у барча туманлардан келган танлов иштирокчиларидан юқори кўрстакични қўлга киритди.

         Вилоят босқичида ғолиб чиққан, партия фаоли Ш.Тангриберганова энди республикада вилоят шарафини ҳимоя қилади. Иқтидор эгасига омад тилаймиз.