ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН кўрик-танловида билимдонлар сараланди

Яқинда туманимизнинг 51-сон мактабида 8- ва 9-синф ўқувчилари ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирда энг фаол ва интеллектуал қобилияти

юксак ўқувчилардан Динора Отабоева, Ҳаётхон Қурбонбоева, Гулшода Машарипова, Машҳура Бердиевалар энг яхши китобхон эканликларини ўз саводхонлликлари билан кўрсатиб беришди.

Иштирпокчилар томонидан ҳозирга қадар ўқиб, мутолаа қилинган асарлар юзасидан мулоҳаза билдирилиб, Юртбошимизнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир” номли китоби, ёзувчи Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар”, Эркин Самандарнинг “Ғойиб қушлар”, жаҳон адабиёти ёзувчиларидан Жюл Верннинг “15 ёшли капитан” каби асарлари мазмун-моҳияти айтиб берилди ва юқоридаги асарлар бўйича ҳакамлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

         Кўрик-танлов натижасига кўра 9-синф ўқувчиси Динора Отабоева энг кўп китоб ўқиган, китоб мутолааси билан  шуғулланган китобхон, шунингдек, саволларга тўла жавоб берган иштирокчи сифатида ғолиб деб топилди ва мактабнинг “Фахрий ёрлиғ”и ҳамда Пиримқул Қодировнинг “Авлодлар давони” китоби билан тақдирланди.

         Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

          

Зебинисо ОМОНБОЕВА,

51 мактаб ўқувчиси