ЎЗБЕК МИЛЛИЙ РАҚС САНЪАТИГА ҲИССА ҚЎШАМАН

 Хадра қишлоғимизда Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг иш бошлагани биз ёшлар учун кенг қулайликлар яратиб берди. Марказнинг очилишининг ўзи катта янгилик

бўлди. Кичкиналигимдан санъатнинг рақс турига қизиқардим.

Бора-бора рақс санъатига меҳрим ошиб, бу санъат тури билан шуғуллана бошладим. Аввалига туманимиздаги барча қулайликларга эга мусиқа ва санъат мактабининг рақс тўгаракларига қатнадим. Уйимиз қишлоқда бўлганлиги боис йўлда бориб-келиш, унинг устига йўл харажатлар қийинчилик туғдирарди. Қишлоғимизда Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг қурилиб бошлаганидан то қуриб битказилгунга қадар хурсандчилигим ошиб бораверди. Чунки бу масканда рақс санъатини ўргатиш учун алоҳида тўгарак хоналарнинг ташкил этилиши мен учун олам-олам шодлик олиб келди. Ҳозирда мен ўзбек миллий рақс санъати бўйича билим ва тажрибага эга бўлмоқдаман. Бу борада менга устозим Дурдона Бобожонова рақснинг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Келгусида мен бу маскандаги барча имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, нафақат республикамизда, балки жаҳон миқёсида ўзимнинг истеъдод ва иқтидолримни намойиш қилиб, ўзбек миллий санъатимизнинг нақадар улуғвор эканлигини рақсим билан намойиш қилиб бераман. Чунки юртимизда биз каби иқтидорли ёшлар учун кўплаб ширт-шароитлар яратиб берилган.

Шоира СОБИРОВА,

43-мактаб 5-синф ўқувчиси