Фахрия

Менинг бахтим-шундай юртда туғилганим

        “Фарзандларимиз, айниқса, қиз болаларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни, хорижий тилларни эгаллашлари, ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб

ҳаётдан муносиб ўрин топишлари учун барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”.

         Президентимизнинг биз ёшларнинг порлоқ келажагимизни, тақдиримизни, эртанги кунда буюк инсон бўлиб етишишимизни қайғуриб сўзлаган нутқларини тинглар эканман, қалбим янада фахр-ифтихорга тўлди. Тўғриси, ўзбегимнинг фарзанди эканлигимдан ғурурландим. Ҳар қандай инсон борки, бахтли яшагиси келади. Ана шундай бетакрор, қиёси йўқ бахтни фарзандига инъом этган мамлакатда яшаётган биз каби ёшлар жуда бахтлидирлар. Юртимизда биз ёшлар учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар, бемисл имкониятлар яратиб берилмоқда. Илм-фан, санъат, спорт, маданият, таълим ва бошқа соҳаларда эришилаётган тенгдошларимизнинг ютуқлари, биз таълим олаётган замонавий таълим масканлари, ҳар бир соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор фикримизнинг яққол исботидир. Шундай экан, биз ҳам ўз билимимиз, ютуқларимиз билан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликка муносиб бўлиб, эртага улкан марраларни эгаллашимиз керак. Албатта, бу йўлда фақатгина ўқиш, изланиш, меҳнат қилишимиз лозим деб ўйлайман. Бизларга бирдирилган ишончни фақатгина юртга муносиб фарзанд бўлиб оқлаймиз.  

Гулшода МАШАРИПОВА,

ўқувчи