“Ёт ғояларга қаршимиз”

 

Туманидаги 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида диний вазиятни соғломлаштириш, мутаасиб ғоялар тарқалишини олдини олиш юзасидан профилактик сухбат ташкил этилди.

        Унда вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Атахонов, мусуслмонлар идораси вилоят вакили ўринбосари Ҳ .Кенжаев, ва ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари қатнашдилар. Йиғилишга шунингдек барча маҳаллалардан ёшлар,коллеж талабалари,отинойилар таклиф қилиндилар. Йиғилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Артиқов кириш сўзи билан очиб бериб, сўзни вилоят ҳокимининг диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Х. Атахановга берди. Ўз навбатида маърузачи бугунги кунда глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви-дунё бўйлаб диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ хавф-хатарларнинг ошишига сабаб бўлаётгани тўғрисида тўхталиб ўтиб, бунга қўшни давлатларда бўлаётган хунрезликларни мисол қилиб кўрсатди.Яқин шарқ ва араб мамлакатларида бўлаётган хунрезликлар, ўзларини Ислом давлати деб эълон қилган жангарилар томонидан амалга оширилаётган қўпорувчиликлар ,2014 йилда Тинчликка кўмаклашувчи халқаро кучларнинг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши натижасида ушбу мамлакатдаги ижтимоий –сиёсий вазият мураккаблашиб, Марказий Осиё минтақасига ўзига хос салбий таъсир ўтказиш эҳтимолини назардан қочирмаслик кераклигини,ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш зарурлигини таъкидлади.Шундан сўнг сўзга чиққан мусулмонлар идораси вилоят вакили ўринбосари Ҳ. Кенжаев, туман МХХ бўлинмаси бошлиғи Р. Каримов, туман прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи Р. Жуманиёзовлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Йиғилиш сўнгида мажлис иштирокчиларига “Тафаккур дурдонаси” номли хужжатли фильм намойиш қилинди.

  - Биз ёт ғояларга,диний экстремизмга қаршимиз, она Ватанимизни севамиз,дея таъкидлашди ёшлар тадбир сўнгида.

 

                                                                                                                                                                                                            Умрбек Отаназаров,

 

                                                                                                                                                                                               Туман ҳокимлиги мутахассиси