Маҳалламизда яшовчи 70 ёшли Раҳимбой ота ҳамда Ёқутжон оналарнинг ҳаётда тутган ўрни, кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлгани, ёшларнинг маънавиятини юксалтиришга ҳисса қўшаётганини кўриб, бевосита “Қуш уясида кўрганини қилади”, “Қариси бор уйнинг париси бор” каби ибратли сўзлар эсимга тушади. Бу пиру бадавлат отахон-у онахоннинг хонадонига борган инсон  албатта, китоб жавонига тўла турли хил адабиётлар билан танишади. Китобнинг сеҳридан, кексаларнинг меҳридан баҳраманд бўлади. Отахонга шу ёшга кирган бўлсангиз ҳам хануз китоб ўқишни канда қилмабсиз, фарзандларингиз, невараларингиз ҳам китобхонлигингиздан ўрнак олишадими, деган саволимизга шундай жавоб беришди:

          -Китоби бор уйнинг файзи, таровати, меҳри, сеҳри бўлади. Китоб бор уйдан жанжалнинг иси чиқмайди. Мен фарзандларимга ҳамиша китоб билан дўст тутинишларини таъкидлаб келаман. Фарзандга китоб ўқитишнинг ягона йўли, ота-онанинг китоб мутолааси билан шуғулланишидир. Мен О.Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз”, Ойбекнинг “Навоий”,  Жек Лондоннинг “Мартен Иден”, Г.Г.Маркеснинг “Полковникка ҳеч ким жавоб бермайди” каби кўплаб ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини севиб ўқиганман. Ҳаётнинг қиммати, қудратини анашу китоблардан олганман. Ҳаётда қанчалик қоқилган, туртинган бўлсам ҳам  шу каби китобларнинг кучига таянганман.

          Улар билан суҳбатлашар эканмиз, китоб ўқиган инсон ҳеч қачон хор бўлмаслигини, маънавий, ақлий жиҳатдан баркамол, кўплаб инсоний фазилатларга эга бўлишини яна бир англадик. Оиланинг тароватини, тинчлигини, фаровонлигини китоб билан даҳлдор деб билган бу кексаларимиздан ҳар қанча фахрлансак, ўрнак олсак арзийди.

 

Роҳат РАҲИМОВА,

 

“Олтин воҳа” маҳалла.............ª²

      

        

         Газетада лойиҳа доирасида берилаётган мақолаларни олиб китобча шаклига келтирдим. Сабаби, улар орқали ёш оналар, қолаверса бўлғуси

 Ушбу икки тушунча узлуксиз олиб борилган жойдагина фарзандларимиз келажаги порлоқ бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Бугунги кунда кўп сонли педагоглар олдида

 

Дунё яралибдики, эзгулик билан ёвузлик, яхшилик билан ёмонлик ўртасида ҳамиша кураш давом этиб келган. Гувоҳи бўлганимиздек

Ҳар қандай китоб борки, қалбларга яхшилик улашиб, инсонларда меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотиб келган. Умрни нурафшон қиладиган, эзгу фазилатлар ва яхшиликлар билан безайдиган, бунёдкорликларни туҳфа этишга ундайдиган восита ҳам китоб аслида. Хўш, бугунги кунда инсон ҳаётида китоб қандай аҳамият касб этмоқда? Глобаллашиб, кун сайин тараққий этиб бораётган замонда ёшларимиз китоб ўқиш учун қандай кутубхоналардан фойдаланишяпти? Ёшларни китобга қайтариш, унга содиқ ҳамроҳ қилиш учун қандай ўқитиш усулларидан фойдаланган афзал? Ушбу  саволларга жавоб топиш учун таҳририятимизга китобни ўзига ишончли дўст деб билган, ҳақиқий китобхон Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, “Барака”фермер хўжалиги раҳбари Саъдулла Бобожоновни таклиф қилганмиз.

-Сизни таҳририятимизда хуш кўрдик. Саъдулла ака, сиз китоб билан дўст тутинган инсонсиз. Айтингчи, китоб айнан сизнинг ҳаётингизда қандай аҳамият касб этмоқда? Умуман олганда китобнинг хусусияти ҳақида гапириб ўтсангиз?

-Биласизми, ҳаётда қийналган, қийналиб ўз йўлини топа олмаган, ўз йўлини тўғри танлашда эса ҳатто бегоналарнинг фикрига таяниб иш кўрган инсонларни кўп кузатганман. Ким кафолат бера олади бегона одам ёрдами холис эканлигига? Бу билан нима демоқчиман, ўз йўлингни танлаш ёки қоқилганда ўрнингдан туриш учун бировдан эмас, балки китобдан ёрдам сўраш керак. Энг ишончли ҳамроҳинг, суянчинг, таянчинг китоб эканлигига ишониш керак. Чунки китоб ҳеч қачон алдамайди.

Шу боисдан бўлса керак мен ҳар бир кунимни китобсиз, унинг мутолаасисиз тасаввур эта олмайман. Китоб ўқишга қизиқиш инсонда болаликдан бошланади, унга албатта, оилада кимдир ибрат, ўрнак бўлиши керак.

10 ёшда эдим. Мактабдан уйга келсам онам қўлида китоб билан йиғлаб ўтирибди. Қўлида Хеменгуейнинг “Алвида қурол” асари. Аввалига тушунмадим. Ўйладим, наҳотки бу китобда онамни йиғлатадиган бирор нарса ёзилган бўлса деб. Сўнг яширинча мен ҳам бу китобни қайта – қайта ўқиб чиқдим. Уруш ҳолатлари акс этган асар бўлгани учун менинг ҳам қалбимни қандайдир ҳислар эгаллади. Тинчлик, фаровон ҳаётнинг қадрига етишга ундайдиган сюжетларга учрадим. Шу-шу бўлди, китоб ўқишга бўлган қизиқишим кундан- кунга орта бошлади.

         Китобнинг хусусияти шундаки, у инсонни инсон сифатида шакллантиради. Киши у орқали бахтга эришади, йўлини ёруғ қила олади, ўзгаларга бахт улаша олади.

          -Ёзувчи Озод Шарофиддиновнинг шундай сўзлари бор: “...болангизни китоб ўқишга ўргатинг, унинг кўнглида бадиий адабиётга меҳр-муҳаббат уйғотинг, уч-тўрт сўмни қизғонмай мунтазам китоб олиб беринг фарзандларингизга! Ахир дунёда китобдан ҳам ақллироқ, ундан ҳам донороқ бирор устозни топиб бўладими?...” Айтингчи, “замонавийлашиб” бораётган айрим “китобхонлар”ни китобга қайтариш учун қандай тавсияларни бера оласиз?

         -Ҳар бир эзгу мақсадга эришишда кўпроқ ота-онамиз ўгитларига, маслаҳатларига таяниб иш кўрамиз. Бу бежизга эмас. Ота-она фарзандга ҳар бир соҳада, ҳар бир жабҳада ўрнак бўла олади. Уларнинг ҳар бир сўзи, ҳарактери, муомаласи болага тарбия вазифасини ўтайди. Шунинг учун аввало ота – оналарни китоб ўқишга ундаш керак. Ҳар бир хонадонда камида 100-150 бадиий адабиётга мўлжалланган китоб жавони бўлса, ота-оналар уларни ўқишса, албатта, бола улардан ўрнак олади. Фарзандларни яхши китоблар ўқишга жалб этиш лозим. Керак бўлса мактабларда ҳам дарсликлар билан чегараланиб қолмасдан бадиий адабиётларга алоҳида эътибор бериш, асар сюжетини сўраш, қаҳрамонларга муносабат билдириш орқали уларнинг қалбида китобларга меҳр ва қизиқиш уйғотиш  керак.  Бугун ҳар бир туман марказида, қишлоқларда турли хил мавзулардаги қизиқарли бадиий адабиётларга бой китоб дўконлари ишга тушган, шарт-шароитлар тўла-тўкис яратилиб берилаётган бир пайтда нега фарзандларимиз китоб ўқимасликлари керак? Китоб ўқиш, уқиш кўп нарсани ҳал қилади. Одамни одам қиладиган ҳам китоб эмасми? Китоб орқали бизнинг маънавий оламимиз кенгаяди, гўзаллашади, тафаккуримиз бойийди, дунёқараш ва онгимиз ривожланади, турлича фикрлаб, керагида тўғри қарор қабул қила оламиз. Биз атрофимизда қанчалик кўп маънавияти юксак, интеллектуал салоҳияти ўткир ёшларни бирлаштирсак, ҳар бир авлодни китоб мутолаасига жалб қила олсак, марра бизники, дадил фикрлайдиган, ўзига, эртанги кунига ишонган халқни ҳеч ким енга олмайди. Шундай экан, китоб ўқишдан чекланмайлик.

         - Китоб мавзусидаги қимматли ва самимий фикрларингиз учун сизга ташаккур билдирамиз. Китоб ҳаётингизда ҳамроҳингиз бўлаверсин.

 

Назокат МАШАРИПОВА суҳбатлашди

 

 Эрта тонгни тинчлик хотиржамлик билан кутиб олаётганимиз катта бахт эмасми? Қаерлардадир тонгни қўрқув билан қаршилайдиганлар, деразани очиб кўчага

  -Қиз йиғинда 3 соат кийиш учун 400 минг сўмга куйлак келтирдик,-дейди бир аёл дугонасига.

      -400 минг сўм ҳавога совурилибди. Лекин “хинаёқар” жуда дабдабали бўлди, тўйхонага одам сиғмай кетди.

     Автобусда кетаётганимда тасодифан эштитиб қолган бу суҳбат менда нохуш таассурот уйғотди. Ўйламай қилинган ҳаражатлар, дабдабабозликлар маънавиятсизликнинг белгиси эмасми?

         Бизнинг аждодларимиз камтар, маъанвияти бутун, маърифатли зотлар бўлишган. Ҳеч қачон кимўзарга тўй қилишмаган, пулни беҳуда сарфлашмаган.  Бугунги кунда эса тўйлардаги айрим одатларни кўриб, дилинг хира тортади. Шунча пуллар ҳавога учгандек туюлади, қанчадан-қанча озиқ-овқат маҳсулотлари исроф бўлади. Қайлардадир кимлардир бир бурда нонга, бир ҳовуч зилол сувга зор-ку?

         Яна бир томони ортиқча чиқимлар оилаларни танг аҳволга солиб қўяди, муаммолар кўпаяди.

         Яхшиси қизларни билимли, ҳунарли қилиб тарбиялашга  эътибор қаратиш, тўйларни иложи борича камчиқим қилиб ўтказиш лозим. “Хинаёқар” яъни қизлар базмини уйда ўтказган лозим, шунда кўп нарса, яъни куйлакнинг пули ҳам тежалади.

 

                                                                                                                                                                                                            Нигора МАДРИМОВА,

      “Олтин воҳа” МФЙ маслаҳатчиси    

      

 

 

 

         Мутолаа сизни ҳазрати инсонга айлантиради, -дейди туман ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник, “Шуҳрат” медал соҳиби Ғофуржон Давлатов.

Bir umr  vatan sog`inchi ila yashab o`tgan buyuk vatandoshimiz, tarixchi, davlat arbobi, shoh va shoir Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 534 yilligi yurtimizning barcha

          Тўйхонада тасодифан икки аёлнинг суҳбатини эшитиб қолдим. Улардан бири ёнидагига қараб шундай дерди:

         -Қизимга энг қимматбаҳо мебель олдик, идиш-товоқ, гиламлар, хулласи калом ҳеч кимдан кам қилмадик. Борган ерида хафа қилишмасин дейман-да.