Бу кунларга минг шукур

 

 Эрта тонгни тинчлик хотиржамлик билан кутиб олаётганимиз катта бахт эмасми? Қаерлардадир тонгни қўрқув билан қаршилайдиганлар, деразани очиб кўчага

қарашга , кўчаларда сайр қилишга қўрқадилар.

         Биз истиқомат қилаётган Гулзор маҳалласида эрта тонгни келинлар, қизлар кўча супуриш, ободончиликка эътибор бериш билан кутиб оладилар. Кейин файзли кунимиз бошланиб кетади. Ишга отланганлар бир-бири билан қўлини кўксига қўйган ҳолда саломлашадилар. Ҳол-аҳвол сўрайдилар. Кечқурун яна қувонч билан уйларига қайтадилар. Оддий, лекин бахтиёр лаҳзалардир бу.

         Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида кўламдор ишлар амалга оширилмоқда. Йилимиз ҳам “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланди. Инсон қадри улуғ. кексалар эъзозда, кичиклар иззатдадир. Бундай кунларга етганимизга, шундай мамлакатда яшаётганимизга минг мароталаб шукроналар бўлсин.

 

 

Анажон Қулматова,

отинойи