МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТ

 

Дунё яралибдики, эзгулик билан ёвузлик, яхшилик билан ёмонлик ўртасида ҳамиша кураш давом этиб келган. Гувоҳи бўлганимиздек

, бугунги кунда шундай қора ниятли кучлар борки, улар ёшларни онгини заҳарлашга уриниб, кўпгина давлатларда нотинчлик ва салбий оқибатларни юзага келтиришга уринади. Уларнинг энг хавфли томони ёшларни жалб қилиш, онгини эгаллаш, турли хил иллатларни тарғиб қилиш мақсадида интернетнинг ижтимоий сайтларидан фойдаланаётганликларида кўринади. Бугунгача эса айрим ёшларнинг билиб-билмай ана шундай иллатлар домига тушиб, уларнинг тўрига илинаётганлиги фикримизнинг яққол исботидир.

Ваҳоланки, ана шундай салбий оқибатларни олдини олиш учун биринчи навбатда фарзандларимизнинг маънавий оламида бўшлиққа ўрин қолдирмаслик, бунинг учун эса уларнинг бор вақтларини китоб ўқишга, китоб мутолаа қилишга жалб қилмоғиимиз лозим. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар,ёшлар камолоти йўлида яратилаётган  имкониятларни ҳамиша ёшларга тарғиб қилиб  боришимиз лозим.     

   Бефарқлик, лоқайдлик, уқувсизлик...Булар инсонни ҳар қандай тубанликка, жарликка етакловчи манзилнинг маконидир. Агар биз болаларни китобга ошно қилиш йўлидан борсак, ушбу иллатларнинг пайини қирққан бўлардик.Китоб билим манбаи, инсонни зиёга етакловчидир. Зеро, унинг домига илинмаслик, келажагимизни соғлом ҳаёт, соғлом фикр билан ифодалаш бугуннинг талабидир. Ўзимизни, фарзандларимизни иллатлардан асраш ҳар биримиз олдимизда турган энг катта вазифадир.

 

Камолбек ИБРАГИМОВ,

ТТБ шифокори