Ёш оналарга сабоқлар

      

        

         Газетада лойиҳа доирасида берилаётган мақолаларни олиб китобча шаклига келтирдим. Сабаби, улар орқали ёш оналар, қолаверса бўлғуси

оналар фарзанди соғлом бўлиб дунёга келиши, уни қандай тарбиялаш лозимлигини ўқиб-ўрганадилар.

         Хўш, бўлажак она қандай овқатланиши, кундалик ҳаёт тарзи қанақа бўлиши лозим? бу саволларга албатта, ёш оналар мактаби маслаҳатлари орқали жавоб топиш мумкин.

         Чилла даври, чақалоқни қандай тарбиялаш кераклиги бўйича ҳам зарур бўлган маълумотларни ўзлаштириб олдик. Бир йил давомида газета бизнинг масаалаҳатгўйимизга айланди. Мавзулари кенг, тушунарли тарзда ёритилиши унинг оммабоплигини таъминлади. Барчаси учун сизларга раҳмат!

Комила ҲАЙИТБОЕВА