Фаол аёл ғолиб чиқди

Яқинда “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ташаббускор,

  сиёсий билимга эга фаол аёллар “Лойиҳа тақдимоти”, “Қонунларимиз ҳаётимиз асосидир”, “Сиёсий ҳозиржавоблик” каби мавзулар доирасида   ўзаро беллашдилар.

-Танлов нафақат бизнинг сиёсий билимимизни оширди, балки фикр-мулоҳазалар юритиб, мавзулар доирасида таклифлар билдиришимизга асос бўла олди,-дейди ғолиблар қаторидан 1-ўринни эгаллаган Сурайё Дўсмонова.

Якуний натижаларга кўра, Шаҳло Аллаберганова, 3-ўринни Илмира Ўрозбоевалар қўлга киритдилар ва партия туман Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Энди навбат вилоят босқичига.

 Шахназар КЕНЖАЕВ,

 ХДП туман Кенгаши раиси