Шаҳнозанинг муваффақияти

Шаҳнозанинг муваффақияти тикланиш”  демократик партияси томонидан ўтказилган “Донолик ва ташаббускорлик –сиёсий етакчилик мезони” республика кўрик-танловида иккинчи ўринни қўлга киритди.

 Газетанинг ўтган сонларида хабар қилганимизда партиянинг туман Кенгаши раиси лавозимида ишлаётган Шаҳноза Тангриберганова кўрик танловнинг вилоят босқичида ўзига хос чиқиши, сиёсий саводхонлиги, нотиқлик маҳоратини намойиш этиб, ғолибликни қўлга киритган ва республика босқичида қатнашиш шарафига мушарраф бўлган эди.

Байрам арафасида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида уюштирилган ушбу кўрик-танлов  Тошкент шаҳрида ўтказилди. Барча вилоятлардан энг билимли, зукко, иқтидорли дея тан олинган аёллар иштирок этиб, ўз сиёсий билимларини, нотиқлик маҳоратларини синовдан ўтказдилар, партиянинг дастурий мақсадларини амалга ошириш борасидаги таклифларини билдириб, лойиҳаларини илгари сурдилар. Ушбу жараёнда ўз салоҳиятини намойиш этолган Шаҳноза Тангриберганова 14 иштирокчи орасидан иккинчи ўринга лойиқ деб топилди.

   -Олий  Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, депутатлар олдида сиёсий саволларга жавоб қайтарар эканман, ҳаяжонли дамларни бошдан ўтказдим,-дейди Шаҳноза,-бир томондан ушбу кўрик танлов ҳам истиқлол имконларидан бири, аёлларни қўллаб-қувватлаш, салоҳиятларини юзага чиқариш йўлидаги эътибор, ғамхўрлик эканини ҳис этдим. Мустақилликнинг 25 йиллигида шундай муваффақиятга эришганим қувончимга-қувонч қўшди.