Сиёсий партиялар фаолиятидан Хотира сабоқлари

     Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланди. Ўқув йилининг биринчи соатида Ўзбекистон

       Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” ўтилди.

 Туманимизнинг Қатоғон қишлоғида жойлашган 3-сон умумтаълим мактабида ҳам ўқув йили биринчи  Президентимизнинг ёрқин хотирасига бағишланган дарс соати билан бошланиб, унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши ходимлари, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими раҳбари У. Исмоилов ва бошқа мутаасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Хотира соати давомида
мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни қарамликдан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “ўзбек модели” деб кенг эътироф этилган тараққиёт йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирган Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хаёт йўли ва амалга оширган эзгу ишлари тилга олинди. Ёшларимизни Муҳтарам Президентимиз айтганларидек аждодларига муносиб давомчи, Ватанига муносиб фарзанд бўлишларига чақирилди.

                                                                                          *****                               *****

 Мотам кунларида туман тиббиёт бирлашмасида ҳам Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентини хотирлаш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП туман Кенгаши аъзолари, шифохона ходимлари, қишлоқ врачлик пункти мудирлари, ҳамширалар иштирокида йиғин ташкил этилиб, унда  буюк жасорат соҳиби ҳақида сўз борди.  Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақиқатан буюк тарихий шахс эди. Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан республикамиз мустақилликка эришди ва ўз тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритди. Ёш давлатимизнинг уруш даҳшатларини кўрмасдан эсон-омон ўтиши ҳам бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ.  Хотира соатлари давомида сўзга чиққан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП  вилоят Кенгаши бош мутахассиси С. Аитбоев, туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори О. Матқурбонов халқимизнинг чексиз муҳаббатини қозонган, мустақил мамлакатимизнинг биринчи йўлбошчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов қалбларимизда абадий қолишини айтиб ўтди.  Юртбошимиз келажак авлодлар хотирасида тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва тараққиёт раҳнамоси, буюк давлат арбоби сифатида мангу яшаши таъкидланди.
                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                           ШаҳнозаТАНГРИБЕРГАНОВА 

ЎзМТДП Қўшкўпир туман

 Кенгаши раиси