Тадбиркорлар манфаати йўлида

  Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси туман бўлими томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек тадбиркорлар

фаолиятидаги сунъий тўсиқлар ва бошқа суистеъмолчиликларга барҳам бериш, тадбиркорлик ва хусусий бизнесга доир қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик, хусусан тадбиркорлар ўртасида тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бундай тарғибот тадбирлари самараси сифатида шуни айтишимиз мумкинки, ноқонуний равишда фаолият юритиб келаётганлар ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имкониятлар билан танишиб чиқишгач ва қонунчиликдаги ўзгартишлардан хабардор бўлишгач, давлат рўйхатидан ўтиб бошладилар. Масалан  туманимиздаги Н.Саидова тадбиркорликка жуда қизиққан, шунинг учун пахта титиш цехини ташкил қилган-у ноқонуний тарзда фаолият юритиб бошлаган. Тушунтиришларимиз ва ўзаро суҳбатдан кейин фаолиятини расмийлаштирди ва бундан жуда хурсанд бўлганини таъкидлади.

Тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилаётган давра суҳбати ва  учрашувларида, уларга мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги янгиликлар, тадбиркорликнинг ҳуқуқий ҳимояси юзасидан қонунчиликдаги қўшимча ва ўзгартишлар етказиб борилмоқда. Бундан ташқари ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисида Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида мунтазам равишда тушунтирилиб келинмоқда.

Тадбиркорлик фаолиятига ҳар қандай ноқонуний аралашув ва тўсқинликларни келтириб чиқариш қонунлар орқали тартибга солиниши, жавобгар шахслар эса қилмишига яраша жазосини олиши аниқ.

Шундай экан мамлакатимиз иқтисодиёти ва келажагида муҳим роль тутаётган тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш, уларнинг ривожига муносиб ҳисса қўшиш асосий вазифамиздан бири сифатида қолаверади.

                         

Б.Йўлдошев,

СВОЖЖДЛҚК департаментнинг 

 туман бўлими суриштирувчиси