ЁШЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ МАҚСАДИМИЗДИР

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий

дастурнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида  аҳоли бандлигини таъминлаш, доимий иш ўринларини яратиш, оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандлик, томорқа хўжалигини кенг ривожлантириш , уни янада такомиллаштириш масаласи илгари сурилган эди. Бу кўрсатмаларга асосан туманимизда ҳам ишчи гуруҳлар тузилиб, бирга маҳаллаларда                                                                                                               қилинадиган ишлар жадал суратларда бошлаб юборилди. Айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларга янги иш ўринлари яратиб бериш, бизнес билан шуғулланишлари учун йўл кўрсатиш мақсадида  туманимизнинг Оқдарбанд касб-ҳунар коллежида тўрт томонлама шартномалар тузиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда ва тез кунлар ичида якунига етказилади. Бу ишларни амалга оширишда коллеж маъмурияти томонидан тўрт томонлама шартномалар тузишга кўмаклашиш мақсадида, касб-ҳунар коллежининг махсус ходимлари, ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари ҳар бир битирувчига масъул қилиб қўйилди. 2016-2017 – ўқув йилида бу коллежда 8 та йўналиш бўйича 201 нафар ўқувчи тугатади. Уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида  банк, молия, солиқ, ҳокимият вакиллари томонидан мунтазам равишда  тадбирлар, учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

         Ҳозирги кунда тижорат банклари  томонидан имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган ўқувчилар сони 30 нафардан ошди. Бу 2017 –ўқув йилида битказувчи ёшларнинг 15 фоизини ташкил этади. Мақсадимиз ҳам, барча битирувчиларни кичик бизнесга йўналтириш, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишга жалб қилишдир.

Саидназар РАҲИМОВ,

Оқдарбанд қишлоқ хўжалик

касб-ҳунар коллежи директор ўринбосари,

 

туман Кенгаши депутати