Тадбиркор аёлнинг савобталаб ишлари

 

Урганчлик тадбиркор аёл Фароғат Саъдуллаеванинг шогирдлари орасида имконияти чекланган ёшлар жуда кўп

   Танилмоқ ва тан олинмоқ осон иш эмас. Бир пайтлари тўғрироғи, ўтган асрнинг 80-йилларида рус тили фани ўқитувчиси бўлган Фароғат Саъдуллаевани маҳалладошлари-ю, мактабдошлари танишарди холос. “Ҳа. У яхши педогог” дея маъқуллаб қўйишарди. Ишдан бўш пайтларида кўрпа, кўрпача, ёстиқ жилдларини тикар, уй-рўзғорини ўз ҳунари билан бутлаб қўярди. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг тадбиркор. Ишбилармонга яратилаётган имкониятларни кўриб, ҳунармандчилик билан шуғуллана бошлади.

         -Ўз қўлим билан тиккан буюмларни бозорга олиб чиқиш фикри туғилди. Шунинг учун 90-йилларнинг охирида якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолиятимни бошладим. Ўшанда кўпчиликка бу таваккал ишим ёқмаган “касбинг ўқитувчиликдан воз кечасанми” деб танбеҳ беришган эди.

         2003 йилда партияга биринчилардан бўлиб аъзо бўлган. Вилоятдаги таъсис конференцияда қатнашган ҳунарманд-у тадбиркор аёл кўз олдида бошқача олам юз очгандек бўлди. Қолаверса, ҳукуматимиз томонидан ишбилармонларга берилаётган имтиёзлар янада, имконият, ривожланиш йўлларини кўрсатди. Фароғат Саъдуллаева фаолиятини кенгайтиришга борди, тикувчилик цехи очди ва ёш қизларга бичиш-тикишни ўргатди. У ҳар кун ишга имконияти чекланган болалар таҳсил олаётган  ўқув муассаси ёнидан ўтар, кўнглида ғуссали ҳаёллар уйғонарди. Бир куни мактаб интернатга кириб борди ва қизларга ҳунар ўргатиш нияти борлигини айтди.

         -Ўқувчи қизларнинг қўли гул,-дея таърифлади мактаб директори,-улар эшитмайдилар, гапирмайдилар, бироқ жуда зийрак  ҳамма нарсани тез илғаб олишади.

         Қизларга ҳунар ўргатиб бошлаган Фароғат янги тикув машиналари сотиб олиб, уларни иш билан таъминламоқчи бўлди. Шу ниятда 25 млн кредит олди ва ишга киришди. 2013 йилда 50 млн, 2016 йилда 100 миллион кредит олди ва нафақат фаолиятини кенгайтирди, балки бино сотиб олишга ҳам эришди. Бугунги кунда шогирдлари билан кўпгина ташкилотлардан буюртмалар олиб, жилдлар, махсус кийим, кўрпалар тикиб, буюртмачиларга етказиб бермоқда.

         -Шогирдларим менинг қанотларим,-дейди Фароғат Саъдуллаева,-улар билан ҳамкорликда республика миқиёсида ўтказиладиган “Ташаббус” кўрик-танловига қатнашганмиз. Вилоятда барча ---------- корхонамизни, моҳир тикувчиларни яхши танишади.

         Шогирдлари билан суҳбатлаша олмасакда уларнинг кулиб турган нигоҳлари, ҳаяжонли имо-ишоралари, ўз ишларидан, ҳаётда ўринларини топаётганликларидан   мамнунликларини билдириб турарди.

 

         - Корхона қошида бошланғич партия ташкилотимиз бор, у орқали партия ғояларини тарғиб қиламиз, партиямиз биз каби тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб келмоқда,-дейди Фароғат Саъдуллаева.