МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТИГА КЎМАКЛАШАМИЗ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги  “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни

такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 122-сонли қарорига асосан “Ўзстандарт”агентлигининг марказий аппаратида маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси ташкил этилди ва вилоятда вакили фаолият кўрсатмоқда.

         Маҳсулотларни экспорт қилишга  кўмаклашиш бюроси ҳудудий вакили томонидан экспортга  мўлжалланган маҳсулот  ишлаб чиқарувчи   корхоналарга  стандартлар,  маҳсулотни сертификатлантириш, ёрлиқлар, ўраш ва бошқа  параметрлар юзасидан халқаро ва миллатлараро  талаблар бўйича  бепул маслаҳат хизматлари  кўрсатилмоқда.  Ишлаб чиқарувчи  корхоналар  томонидан  экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришда халқаро ва мамлакатлараро стандартлар талабларини жорий этиш ва уларга эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқармоқда. Халқаро стандартларга жавоб бера оладиган корхоналарга имкон қадар ёрдам бериш, ИСО 9001 халқаро стандартларини  корхоналарга кенг жорий этиш йўлида изланишлар олиб борилмоқда. Ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни хорижий бозорларга киритиш бўйича  зарур маълумотлар олиш учун маълумот-маслаҳат  ёрдамини кўрсатиб келмоқда.

         Экспорт иқтисодиётни  самарали ривожлантириш манбаи саналади. Агар кўзланган мақсадга  эришилса вилоятимиз корхоналарининг иқтисодий аҳволи бундан ҳам яхшиланиб, уларга сўнги русумдаги техника ва технологиялар  кириб келишида, модернизация жараёни  тезлашишига, янги ишчи ўринлар ташкил қилишга  шароит яратилади. Бу эса ўз навбатида аҳоли фаровонлиги юксалишига ҳисса қўшади.

         Ҳурматли тадбиркорлар, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун қулайлик яратиш, консультациялар бериш, бизнес соҳасида қўлланиладиган баъзи ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларини изоҳлаб бериш ҳамда керакли ахборотларни  тезлик билан уларга тақдим этиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлигининг Web-сайтида (www.standart.uz ) доимий равишда ишлаб турган “Виртуал қабулхона” махсус рубликаси ташкил этилган.

         Таклиф ва саволлар пайдо бўлган ҳолда Хоразм стандартлаштириш ва метрологи бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.  Манзаламиз Урганч шаҳар Хонқа кўчаси 107 а уй, телефон рақами 770 40 95 “Ўзстандарт” агентлигининг тегишли тузилмали бўлинмаларининг ҳамда тузилмали органларининг раҳбарлари ва малакали мутахассислари ушбу саволларингизга жавоб беришга тайёр.

 

А.Кучқаров,

Хоразм стандартлаштириш ва

метрологи  бошқармаси

маҳсулотни экспорт қилиш

кўмаклашиш бюроси вакили: