ТИББИЙ КЎРИК-ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИНИНГ ГАРОВИ

 

туман иқтисодиёт ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида қизларни янги ҳаётга тайёрлашда тиббий кўрикнинг аҳамияти мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

 

  Давра суҳбатида “Соғлом авлод учун ” хайрия фонди директори  Нигора Қутлимуродова, шифокор Моҳира Бекчановалар иштирок этиб, янги ҳаёт остонасида турган коллеж қизларига ўз маслаҳат ва тавсияларини бердилар. Шунингдек,  суҳбат давомида “Скрининг текшируви аҳамияти”, “Ўсмир қизлар орасида репродуктив саломатликни сақлаш”, “Ўсмир қизлар гигиенаси”, “Йод танқислиги касалликлари”, “Соғлом она-соғлом бола”, “ОИТСнинг олдини олиш” каби бир қатор эътиборга молик мавзулар ҳам тингловчилар эътиборига ҳавола этилди. Суҳбат якунида коллеж қизлари бундай тадбирлар соғлом оила муҳитини яратишда жуда муҳим эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Роҳатжон  РАҲИМОВА,

“Олти воҳа” ДММАТМБМ