ЎТКИР, ЮҚУМЛИ ИЧАК КАСАЛЛИГИ  

 

Эскирган, яроқлилик муддати ўтиб кетган ёхуд ачиган мева сабзавотларни истеъмол қилиш, тозаларини ювмасдан ейиш, шахсий- гигиена қоидаларига риоя

қилмаслик ўткир .юқумли ичак касалликларига олиб келади. Ҳар бир маҳсулотнинг сифатига эътибор бериш, меваларни куннинг иссиғида териб емаслик, муддати ўтган маҳсулотларни ташлаб юбориш лозим. Ушбу касаллик ичак функциясини бузилиши ва ич кетиши билан ўтади. Уни қўзғатувчи микроблар сувда 7-25 кун, қудуқ сувида бир неча ойлаб, тупроқ ва озиқ-овқат маҳсулотларида  2 ҳафтадан 8 ҳафтагача яшаши мумкин. Микроблар сут ва гўшт маҳсулотларида тез кўпаяди.Ўткир юқумли ичак касаллигида беморнинг боши оғрийди, иштаҳаси йўқолади, тана ҳарорати кўтарилади, меъда ичак фаолияти бузилиб ич кетиши ва қусиш бошланади.

Ушбу касаллик билан оғриган беморлар албатта вақтида  шифокорга учрашсалар, даволаниб тез кунда тузалиб кетадилар. Вақтни ўтказиб аҳволни оғирлаштириш, касаллик узоқ давом этишига ва аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин.

 

К. АБДУРАСУЛОВ,

 

Шифокор