“ФРАНЦИЯ” ВА “ПАРИЖ”

 

ўқувчилар ушбу гуруҳлар доирасида беллашдилар

          Чет тилларни мукаммал ўрганиш замон талаби. Бу талабга жавоб бериш эса инсондан тинимсиз изланиш, билим ва меҳнат талаб қилади. Ана шундай

шижоат ва изланишда давом этиб келаётган туманимизнинг Иқтисодиёт ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари  “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт” мавзусида тил билиш маҳоратлари юзасидан ўзаро беллашдилар. “Франция” ва “Париж” гуруҳлари доирасида беллашган иштирокчилар француз, инглиз, немис ва рус тилларида саволларга жавоб бериб, ўз иқтидор ва истеъдодларини кўрсатдилар. Даврага  кўтаринкилик бағишлаш учун иштирокчилар шеър ва қўшиқлар айтдилар, саҳна кўринишлари намойиш қилдилар. Тадбир  сўнгида ҳар иккала жамоа чиқиши тенг баҳоланди ҳамда коллеж маъмуриятининг “Фахрий ёрлиқ” лари билан тақдирландилар. 

Моҳира ҚУРЁЗОВА,

иқтисодиёт ва маиший хизмат

 касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси