Ёш тадбиркорлар саводхонлиги ортди

Яқинда OzLiDeP   туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стартегиясининг мазмун

моҳияти, “Ёшларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш, уларни бандлигини таъминлашда муҳим омилдир”  ҳамда “Ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” мавзуларида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда вилоят иқтисодиёт судининг судъяси Н. Аллаберганова, туман “Ягона дарча” маркази раҳбари Р. Абдуллаева, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маслаҳатчилар, коллеж битирувчилари иштирок қилдилар. Тадбир очиқ мулоқот тарзида олиб борилди. Даставвал “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти йиғилганларга тушунтириб ўтилди. Шундан сўнг сўзга чиққан вилоят иқтисодиёт судининг судъяси Н. Аллаберганова ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида қабул қилинаётган кўплаб қарор ва қонунлар билан яқиндан таништирди, уларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталди. Туман “Ягона дарча” маркази раҳбари Р. Абдуллаева бугунги кунда  коллеж битирувчиларини бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларга, шунингдек ёшларни тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун қандай имтиёз ва имкониятлар яратилаётганидан ёшларни хабардор қилди, керакли маслаҳат ва тавсиялар берди. Давра суҳбатига йиғилганлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга етарлича жавоб олдилар ҳамда қийнаётган муаммоларини ҳал этишда қандай чоралар кўришлари ҳақида кўникмага эга бўлдилар.

 Маҳбуба РАҲИМОВА,

O’zLiDeP   туман Кенгаши

бошланғич партия ташкилотлари

 

 билан ишлаш бош консултанти