Юртимизнинг ҳар куни байрам  

Бугун  Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давр, янги босқич, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа-Ўзбекистон

Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик тантаналарига тайёргарлик ишлари қизғин паллада. Айнан, муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон  давлат мустақиллигининг 26 йиллик  байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори бизни янада руҳлантирди. Ҳеч шубҳа йўқки, Ўзбекистон қисқа давр ичида ўзининг шонли ва шарафли йўлини босиб ўтди. Анашу чорак аср айнан Ўзбекистон тарихида зарҳал ҳарфлар ила қолади десак муболаға эмас. Чунки, ўзбек халқи шу қисқа фурсат ичида амалга оширган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорликлар, ривожланишлар инсон ва унинг манфаатларига хизмат қилаётгани айни ҳақиқатдир.  Ўзини ўзбекман деган ҳар бир инсон чеҳрасига боқсангиз, бугун фақатгина ҳуррамлик, қувонч, мамнуният, миннатдорлик туйғуларини туясан киши.  Юртимиздаги ҳар бир кун байрам аслида, бироқ биз учун энг улуғ ва энг азизи анашу қадр топиб юксалганимиз, ўз эркимиз, ўзлигимиз қайтган сана мустақиллик байрами энг улуғ кундир. Айни дам барча жойларда шу қутлуғ санага тайёргарлик ишлари қизғин паллада. Ёш-у қарининг юзида табассум, қалбида шукроналик туйғулари мужассам. Айниқса улуғ айёмни “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” шиори остида нишонланиши ҳам бежиз эмас.  Шундай тинч, фаровон, осуда тунлар учун қанча фидоий бўлсанг ҳам кам аслида. Айниқса, буни биз кексалар янада теранроқ ҳис қиламиз. Қандай заҳматли кунларни кўрдик, бу кунлар бир рўё эди. Бироқ, қалбимиздаги умид, ишонч, сабр-қаноат шундай кунларга етказди, минг шукур. Фарзандларимиз, набираларимиз осуда, бахтиёр диёрда шодумонликда умргузаронлик қилмоқдалар. Улар қайғу –алам кўрмай камол топмоқдалар. Қайси соҳани олиб қараманг,фақатгина ривожланиш, ислоҳотларни кўрасиз. Ҳар бир инсон эъзоз-у эътиборда,  шижоаткор ёшларни айтмайсизми, уларга боқиб “балли сизга, бўш келманг” дейсан.  Юрт учун                                                               

 

 

 

Юрт ишқида ёнмас юрак – юрак эмас,
                                                         Юрт қадрини билмаганлар керак эмас,
                                                             Эркка сажда қилмаганлар керак эмас,
                                                           Фидойилар керак бизга, фидойилар.