ШИЖОАТЛИ ВА ТАШАББУСКОР БЎЛСИН

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши янги раис олдига анашундай мақсадларни қўйди

 Ёшларнинг сардори бўлиш, уларни бир сафга бирлаштириб, ўз мақсад ва орзулари сари етаклаш кўпчилик наздида  жуда осон туйилади. Бироқ бу катта масъулият, чинакам  зеҳн, билим ва тажриба, маҳоратни талаб этиши аниқ.  Яқинда қўшкўпирлик ёшлар ҳаётида ҳам анашундай муҳим жараён, тарихий воқеа юз берди десак, муболаға эмас. Чунки улар ўзларига муносиб деб билган номзодни қўллаб-қувватладилар.  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида раис, ижроия қўмита аъзолари бир овоздан сайландилар.

          Тадбирни туман ҳокими Сардор Юсупов кириш сўзлари билан очиб берди. Унда Ёшлар итттифоқи вилоят кенгаши раиси Мансур Машарипов “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Руҳсора Машариповалар қатнашдилар ва сўзга чиқдилар. Иштирокчилардан 1-сон мактаб интернати ўқитувчиси Манзура Хўжаева ва бошқалар бир қатор таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдирдилар ва ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, уюшмаган ёшлар билан мунтазам алоқада бўлиш,  уларни тадбиркорлик ва ўз бизнес ғояларини амалга оширишда қўллаб-қуввватлашга кўмаклашиш каби бир қатор масалаларга  тўхталиб ўтдилар.

          Йиғилишда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раислигига номзод қилиб Фурқат Рўзметов кўрсатилди ва бир овоздан маъқулланди.

 

            Ўз мухбиримиз