Ғозовот қишлоғида учрашув таклиф-фикр-мулоҳазаларга имкон яратди

21-Ғозовот сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутат Равшан Жаббаровнинг ўз сайловчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув

Ғозовот  маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг мажлислар залида уюштирилиб, унда қишлоқ аҳли вакиллари, шу ҳудуддаги мактаблар директорлари, шифокорлар, талабалар иштирок этдилар.

    Депутат даставвал ўз фаолияти юзасидан сайловчиларга ҳисобот берди, шунингдек 2015 йил давомида вилоят Кенгаши сессияларида кўрилган масалалар, Президентимизнинг 2015 йил Қонституция қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанадаги “Асосий вазифамиз-жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат”  маърузасининг мазмун-моҳияти хусусида ҳам батафсил маъмулот берди. Сайловчилардан 34-мактаб директори Омонбой Матёқубов сўзга чиқиб, ўз таклиф, фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шундан сўнг сайловчилардан Омонбой Шарипов, Шоира Матсафоева, Султонбой Ёдгоровлар сўзга чиқиб, ичимлик сув билан таъминланишдаги муаммолар, ички йўлларнинг таъмир талаблиги, заҳкашларнинг бугунги ҳолатини яхшилашга эътибор қаратишни мурожаат қилдилар. Депутат ўз ваколати доирасида барча саволларга жавоблар қайтарди. Айрим муаммоларни маҳаллий бошқарув органлари билан ҳамкорликда ҳал қилиниши билдирилди ва келгусидаги режалари хусусида ҳам ахборот берди.

         Учрашув шу тариқа фикр-мулоҳазаларга бой тарзда якунланди ва сайловчилар ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳисса бўлиб қўшилди.