Сайловчи таклифи ҳамиши эътиборда

       23-Кенагас сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутатликка сайланган Бекберган Аҳмедов яқинда Қўшкўпир қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежида ўз

сайловчилари билан учрашув ўтказди.

 Депутат даставвал ўз фаолияти хусусида ҳисобот берди ва мамлакатимизда 2015 йил давомида қабул қилинган айрим қонун ҳужжатлари ҳамда вилоят Кенгашларида кўрилган масалалар хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Хаётимиз тобора гўзаллашиб бораётгани, ислоҳатлар бардавомийлиги, барча эзгуликлар инсон манфаатлари учун амалга оширилаётганини қайта-қайта таъкидлади. Сайловчилардан вакиллар чиқиб, шукроналик туйғулари билан яшаётганликлари, кўпгина муаммолар ечимини топгани хусусида ўз фикрларини билдирдилар. Шунингдек, эътибор қаратиш лозим бўлганмасалалар хусусида ҳам гапирдилар. Одамбой Эшчонов ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар, Йўлдош Худойберганов эса катта йўллар бўйида жойлашган ўқув муассасалари

 

ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИ ОЛДИДА МАСЪУЛ

Ўзбекёп қишлоғида бўлган учрашувда фуқароларнинг мурожатлари тингланди

                   Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Равшан Жабборов Ўзбекёп қишлоғида истиқомат қилувчи сайловчилари билан қизиқарли мулоқот ўтказди. Учрашувда қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари, турли касб эгалари, кексалар ва ёшлар қатнашиб, қонун ижодкорлиги, хусусан, янги қонун лойиҳалари ҳамда бунда Ўз МТДП жойларда амалга ошираётган ишлари юзасидан ҳисоботини тинглашди. Ундан ташқари мамлакатимизда ёшларга оид яратиб берилган давлат сиёсати, уларнинг таълим олиш, ишбилармонлик билан шуғулланиб, ўз иш ўринларига эга бўлишлари учун яратилган қулайликлар, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, қишлоқ жойларда намунали уй-жойлар қурилиши, аҳолининг ҳаёт даражаси ўсиб бораётгани борасида батафсил билиб олишди.  

          Учрашувда сайловчилардан Дилором Ибрагимова, Машарип Болтаев, Насима Дўсчонова, Сайёра Дўсчонова, Раъно Бойметовалар ўзларини қизиқтирган саволлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, пенсия ва ижтимоий нафақалар тўлашнинг ҳу­қу­қий асослари, йўл қурилиши ва ободонлаштириш масалалари юзасидан, кўплаб фикр-мулоҳазалар билан депутатга  мурожаат этишди, 22-Ғозовот сайлов округидан сайланган Р. Жабборов эса уларнинг ҳар бирига батафсил жавоб қайтарди, тадбирга келганларнинг жойларда қо­нунлар ижроси билан боғлиқ фикр-мулоҳазалари тинг­ланди.

Депутатнинг фуқаролар билан мулоқоти, учрашувлари эса давом этмоқда

                                                        

Ш. Тангриберганова