ҚОНУНЛАР УСТУВОР-ТАРАҚҚИЁТ БАРДАВОМ

                                    “Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”

                                                             Ўзбекистон Республикаси    Қонституцияси  IX-боб 40-модда

         Бу каби олижаноб тамойилларни ўзида акс эттирган бош қомусимиз яратилганлигига ҳам мана йигирма тўрт йил тўлибди. Шу қисқа давр мобайнида

республика фуқароларининг муносиб хаёт кечиришларини таъминлашда, тинчлик ва тотувликни асраб-авайлашда албатта Қонституциямизнинг ўрни беқиёс. У давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган, турмуш фаровонлигини таъминлашда асос бўлиб хизмат қиладиган бош таянчимиздир. Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган давлат Дастурлари негизида ҳам асосий қонунларимиз ётибди. Бунга биргина мисол соғлиқни сақлаш тизимини оладиган бўлсак,  тиббиёт соҳасида эришилган ютуқлар талайгина. Аҳолига малакали тиббий ҳизмат кўрсатиш сифати ошиб, соҳа такомиллаша бормоқда. Қатор йиллар соҳага монанд номланди. Жумладан, “Соғлом авлод йили”, “Аёллар йили”, “Оналар ва болалар йили” ва ҳ.к. Бу йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб номланиши замирида ҳам халқимизга хос олийжаноб мақсадлар ва мукаммал қонунларимиз мавжуд. Бугунги кунда кўзни қувнатадиган замонавий техника асбоблари билан жиҳозланган кўп тармоқли тиббиёт бирлашмалари, турли хил қулайликларга эга сиҳатгоҳлар айниқса,  шифокорларимизнинг чет элда малака ошириб қайтаётганликлари соҳа ривожига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда. Туманимизда жойлашган тиббиёт бирлашмасида ҳам бу борада ҳавас қилса арзигулик ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, чекка-чекка қишлоқларда жойлашган қишлоқ врачлик пунктларида ҳам энг замонавий тиббий анжомлар мавжуд бўлиб, бу албатта шу худудда жойлашган аҳолига бирмунча қулайликлар туғдирмоқда. Ўз навбатида фуқароларимиз ҳам қонституциявий хуқуқларидан фойдаланган холда малакали тиббий хизмат турларидан фойдаланиб келишмоқда.

       -Бугунги кунда бизнинг “Зарбдор” қишлоқ врачлик пунктимиздаги шарт-шароитлар ҳавас қилса арзигулик,-дейди пункт мудири  О. Матчонов,-барча турдаги дори-дармонлар, тиббий анжомлар аҳолига сифатли хизмат кўрсатишимизга асос бўлмоқда.

          Жойларда Соғлом она ва бола йили давлат Дастури доирасида ҳам бепул тиббий кўриклар ташкиллаштирилмоқда. Бунда аввало онанинг саломатлиги назоратга олиниб, хомиладорлик жараёнида кечадиган турли хил нуқсонлар, касалликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.  Кекса, ногирон ёки боқувчисини йўқотган шахсларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Кўрсатилаётган бу каби ғамхўрликлардан фуқароларимиз ҳам мамнун.

          -Касалхонага юрак хасталиги билан оғриб жуда оғир аҳволда келган эдим, дейди Д. Пиржонова,-ҳозир ахволим анча яхши, давлатимиз яратиб бераётган шарт-шароитлар, шифокорларнинг менга кўрсатган ёрдами, меҳри тезда оёққа туриб кетишимга ёрдам берди.

Албатта, биз ҳақимизда қайғурадиган давлатимиз, хуқуқ ва манфаатларимизни ҳимоя қилувчи қонунларимиз бор. Аслида, бизнинг бахтимиз ҳам, толеимиз ҳам шунда бўлса керак.   

 

                                 Шаҳноза ТАНГРИБЕРГАНОВА