Ёшлар ижодидан

Бугун сокин саҳарларда сизни кўрдим

Обод шахар қишлоқларда сизни кўрдим

Сиз хаётсиз, яшаяпсиз, ўлмагансиз

Сизни кўрмоқ истарларда сизни кўрдим

 

Сизни кўрдим инсонларнинг кулгусида

Тинч ухлаган чақалоқлар уйқусида

Сизни кўрдим, сизни кўрдим бобожоним

Яшаяпсиз энди Ватан туйғусида

 

Соғиндим мен болам деган сўзингизни

Юзларимга босгим келар изингизни

Юм-юм йиғлаб миллион-миллион кўз ичидан

Ахтараман мехр тўла кўзингизни

 

Сизни кўрдим деразамнинг дарчасидан

Гул боғларни дарахти-ю арчасидан

Ёдингизни, номингизни асрар бугун

Ҳар бир ўзбек юрагининг парчасида

 

Шоҳрух РАХИМБОЕВ,

 

Ших қишлоғи