Умар Хайём рубоийларидан

Келолмагач қайтиб ушбу оламга

Қўрқамен, етмасмиз, ёру ҳамдамга,

Бу дамни ғанимат ҳисоб этайлик,

Балки етолмасмиз, ҳатто шу дамга.

 

Хоҳлаган ишимни хоҳламас худо,

Қачон истагимни айлабди бажо,

Унинг истаклари  тш\ўп-тўғри бўлса,

Менинг истакларим барчаси хато.

 

Ўз эркингда эмас, ахир эрта кун,

Эртангни кўп ўйлаб бўлма жигархун

Бу дамни бекорга кетгазма асло,

 

Билиб қўй дунёга бўлмайсан устун.