Наврўз келиб оламга

 

 

Баҳор наврўз элчиси

Кўкламдан берар дарак

Қозонларда пишади

Ҳалим, норин, сумалак.

 

Қирлаб безаб юзларин

Гуллолага тўладир,

Қушлар чуғур-чуғури

Майсани уйғотадир.

 

Наврўзжонни келиши

Дилларга ҳуш ёқади,

Олам очиб чиройин

Кўзларни яшнатади.

 

 

Шириной ПОЛВОНОВА,

 

талаба