Саводсиз диний таълимотчи

 

Мамлакатимизда белгиланган қонунларга мувофиқ махсус диний маълумоти, диний ташкилотларнинг рухсатномаси бўлмаган киши сабоқ бериши мумкин эмас.

Бироқ  шовотлик Гулноза Ишчанова 2017 йил март ойида фуқаро Ж. Ражабовнинг автомашинасини тўхтатиб, ёнидаги китобдан диний мазмундаги мисраларни ўқиб беради. Ундан мақсад диний сабоқ бериш эди.

          Суд мажлисида Г. Ишчанованинг қилмиши атрофлича муҳокама қилинди. Далиллар орқали диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузганликда айбдор деб топилди ва жаримага тортилди.

А. АМЕТОВ,

туман маъмурий

 

судининг раиси