Чегара бузғунчиси

 

Давронбек Алиев 1970 йилда туманимизда туғилган. Оқдарбанд қишлоғида истиқомат қилади, туман ветеринария бўлимида ишлайди.

          Қарангки, оқ-қорани таниган Давронбек чегарадан ноқонуний равишда, тўғрироғи яширин йўл билан юртимизга ўтиб олди. У хатто қилган бу қилмиши жиноят эканлигини англаса-да шу ишга қўл урди. Кўнглида “балки ошкор бўлмас” деган илинж бор эди.

          Гап шундаки, Д Алиев 2016 йил май ойида ўғли ва укаси билан Қозоғистонга ишлагани кетади. Боришда ҳеч қандай қоидани бузмайди ва ишлаш учун уч ойлик шартномани олади. Шартнома муддати тугагач яна ишлайверади.Шу ерда у ўзга мамлакат қонунларини бузади. Ҳуқубузарлигини ҳаспўшлаш мақсадида 2016 йил ноябрь ойида юртига қайтаётганида, поездда яшириниб, назоратчилар кўзини шамғалат қилганча чегарадан сездирмай ўтиб олади. Бу билан  “Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси тўғрисида”ги қонуни талабларига зид ишга қўл уради. Д Алиев Жиноят Кодексининг 223-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, суд ҳукми билан жазога тортилди.

М. Самандаров,

Жиноят ишлари бўйича

 

Шовот туман суди раиси