Ўғирлик нима, талончилик-чи?

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шаклдаги мулк ташкил этади.

Мулк мутлоқ дахлсиз ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади, унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади деб белгиланган.

          Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлса-да, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-тарож қилиш ўғирлик ҳисобланади. Борди-ю жабрланувчи ёки бошқалар мол-мулкнинг олинаётганлигини кўрган бўлса-да, лекин айбдор билдирмасдан ҳаракат қиляпман деб ўйлаган бўлса, бундай қилмишни ҳам ўғирлик деб тавсифлаш лозим.

Ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш билан бошланган, лекин жабрланувчи ёки бошқа шахслар томонидан сезиб қолинганига қарамасдан айбдор томонидан мулкка эгалик қилиш мақсадида уларнинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб қилинган ҳаракатлар талончилик  деб,  ҳужум қилиб ҳаёти ёки соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатганда ёхуд шундай зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитганда эса босқинчилик деб тавсифланади.

Айбдор томонидан содир этилаётган воқеани тушуниб етиш қобилиятига эга бўлмаган (масалан, ёши жуда кичиклар, руҳий жиҳатдан ақли норасолар, алкоголдан ёки наркотик моддалардан кучли мастлик даражасида бўлган ёки ухлаб қолган) шахсларнинг мулкини ўғирлаш ўзганинг мол-мулкини яшрини равишда талон-тарож қилиш деб тавсифланиши керак.

Айбдор, жабрланувчи ва бошқаларнинг кўз олдида ўзганинг мулкини эгаллаб олаётганлигини ва улар унинг ҳаракатларини жиноий ҳусусиятини тушунганлигини англаганда, ўзганинг мулкини ошкора талон-тарож қилиш талончилик ҳиобланади.

Ш. РАЗЗОҚОВ,

жиноят ишлари бўйича

 

вилоят судининг судъяси