Саодатнинг макони бўлсин оила

Бугун яхши ишладик,-дея ўз-ўзига ҳисоб берди шифокор,-эртадан умидимиз янада катта, яхши, ҳа фақат яхши натижани кўзлашимиз керак.


    Уйига отланаётган қишлоқ врачлик пункти мудири ҳузурига маҳалла маслаҳатчиси кириб кетди. Унинг юзи ташвишли кўринди. 

-Ёрдамингиз керак, сингилжон,-деди у – маҳалламиздаги бир аёл қизини энг яқин қариндоши –ўз акасининг ўғлига узатиш ҳаракатида экан. Қариндошлар никоҳининг натижаси ўзингизга маълум.  Бултур шундай бир ҳолатнинг олдини олган эдингиз...
    -Хўп бўлади,-деди шифокор,- уйига бориб ўзим тушунтираман. Фарзндлар соғлом бўлиб туғилиши учун ҳаракат қилишимиз керак. Аслида фаолиятимиз асоси ҳам шунга қаратилган.
    Маслаҳатчини кузатар экан, шифокор юзини ташвиш қоплади. “Қизиқ,-дея ўйлади у,- неча мароталаб соғлом она соғлом бола” мавзусида суҳбатлар ўтказдик. Нега яна яқин қариндошларининг қуда бўлгиси келиб қолди? Демак, тарғиботимиз яхши самара бермабди-да. Оилаларга чуқурроқ кириб боришимиз зарур экан.
    Юз хил ўй-ҳаёллар билан тонгни қаршилаган шифокор маслаҳатчи билан ўша хонадонга йўл олди. “Ҳали иш бошланишига эрта, улгурамиз” деб ўйлади у.
     Тонг саҳарда ҳовли олдида шифокор билан маслаҳатчини кўрган аёл аввал ҳайратланди, сўнгра хурсанд бўлди. Чунки қишлоқда барча ҳурмат қиладиган шифокор ҳамиша  ўз тавсиялари билан уларнинг жонига ора кириб келяпти.
    Ҳол-аҳвол сўрашгач ҚВП мудири “фарзанд соғлом туғилиши учун нималарга эътибор қаратиш хусусида ўз фикрларини баён қилди. “Қариндошлар ўртасидаги никоҳ фарзандни ногирон туғилишига олиб келади” деган гапларни айтаётганида аёл сергак тортди:
    - Сизнинг ҳар бир сўзингиз мен учун олтиндан қиммат, деди уй бекаси,-бироқ қариндошлар орасидаги никоҳдан соғлом туғилган болалар ҳам бор...
    - Бунга ҳеч ким кафолат беролмайди,- деди шифокор ва ўз сўзларини ҳаётий мисоллар орқали исботлади ва боланинг кўришини соғлом бўлса-да ақлий қобилияти суст бўлиши ёхуд неваралар ногирон туғилиши исботланган. Яхшиси таваккалчиликдан воз кечган, келажак эгаларини ҳар томонлама баркамол бўлиб туғилишини ўйлаган маъқул.
      Аёл эътироз билдирмади, уларни  яхши кайфиятда, бироқ ҳардамҳаёллик билан кузатди.
    Шифокор шифохонасига етиб келаркан, барча ходимларни кабинетига тўплади. Уларга ҳафта мабойнида қилиниши зарур бўлган вазифаларни тушунтираркан, шундай деди:
    -Ҳар куни, ҳар бир оилага кириб, у ердаги муҳитни ўрганишни канда қилманг. Меҳнатимиз самараси натижада кўринади. Худудимизда фарзандлар соғлом бўлиб туғилаётгани, оналар, болалар ўлими қайд қилинмагани бизнинг ютуғимиз. Буни янада мустаҳкамлашимиз шарт ва зарур.
    Ходимлар ишга шўнғиб кетишди.  Барчанинг кайфияти яхши, қишлоқ врачлик пунктида гўё ҳаёт қайнагандек бўлди.
    -Ғозовот қишлоқ пунктида қишлоқ аҳлига намунали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда- дейди Қўшкўпир туман марказий поликлиникаси мудири ўринбосари Одилбек Матмуротов,- уларнинг фаолиятини ҳамиша туманда ибрат қилиб кўрсатамиз. Албатта, бу ишларда врачлик пункти мудири, умумий амалиёт шифокори Меҳрибон Юсупованинг хизмати жуда каттадир.
    - Қишлоқда жами 6815 киши истиқомат қилади,-дейди Меҳрибон Юсупова,- шундан 1899 нафари туғиш ёшидаги аёллар бўлиб, ҳар бирини шахсан танийман ва ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туришлари хусусида огоҳлантириб, суҳбатлар ўтказиб бораман.
    Аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Юксак тиббий маданият бор жойда касалликка йўл йўқдир. Тажрибали ҳамширалар Малика Жуматова, Норпошша Искандарова, Бикажон Пирнафасова, Муборак Назаровалар давлат дастурлари ижросини таъминлашга, юқумли касалликларнинг олдини олиб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
    Меҳрибон Юсуповани таниган-билганлар у тиниб-тинчимас, жонкуяр аёл деб эътироф этишади.
    -Меҳрибон қизимнинг ўз вақтида кўрсатган ёрдами, тавсиялари билан ҳаётга қайтдим,-дея уни дуо қилади. Иккинчи жаҳон уруши даврида фронт ортида меҳнат қилган 90 ёшдан ошган отахон Аҳмаджон Маткаримов М.Юсуповага ишонч билдириб ғозовотликлар 2014 йилда туман Кенгашига депутат қилиб сайладилар. У бугунги кунда  нафақат шифокор, балки депутат сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда.
    -“Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижросини таъминлаш биз шифокорлар зиммасига янада масъулиятли вазифаларни юклайди,-дейди у,-ҳукуматимиз томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фарзанд камолотига давлат сиёсати даражасида қаралмоқда. Бу эса фаолиятимизни янада такомиллаштириш, изланишга ундайди.
    Оилаларни ўрганиб чиқар экан, қпердаки тиббий маданият юқори бўлса, ўша жойда бахт-саодат ҳукмрон бўлишини, ўша ерда туғилиб, камолга етган фарзандлар қиқатан ҳам юртига таянч эканлигини чуқур ҳис қилади.
    Ўтган даврдаги муваффақиятлар билан чегараланиб қолмасликни чуқур англайди. Дарвоқе Меҳрибон Юсупова 2012 йилда “Энг яхши умумий амалиёт шифокори” республика танловида ғолиб чиққан эди.
    -ундан бери уч йил ўтди.  Бу кўрик-танлов мени янада изланишга ўргатди,-дейди М.Юсупова,- ҳаётдаги энг олий мақсадим ҳеч қачон оилаларда касаллик бўлмасин, ҳар тонг нурафшон, шодликка тўла бўлсин.