СОҒЛОМ ОИЛА-ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Президентимиз томонидан жорий йилни “Соғлом она ва бола йили” дея номланишида катта ҳикмат бор. Оналар ва болалар соғлигига эътибор келажакка эътибор, ёш авлод

камолотига ғамхўрликдир. Оналар соғлигига аҳамият қаратиш оиладан бошланади. Бизнинг халқимиз ўз аёлини эъзозлайдиган халқ эканлиги барчамизга маълум.Шунингдек, “Болам” деб яшашимиз ,ҳаддан зиёд болажон эканлигимиз ҳам исбот талаб қилинмайдиган аксиомадир. Худди шу болажонлигимиз баъзан фарзандимиз тақдирига аралашиб, уни ўзимизча “келажагини ўйлаймиз” деб ҳал қилиб қўйишимизга олиб келади. Оддий мисол, баъзи оналар ёҳуд оталар “ўғлимга фалончи муносиб деб” фарзанди тақдирини ўз қариндоши билан боғлайдилар. Қариндошлар никоҳидан туғилажак фарзанд саломатлигининг даражаси билан қизиқиб ҳам ўтирмайдилар, таваккалчилик билан иш юритадилар.
    Яна бир одатимиз борки, ўғир уйлантириб, қиз узатсак ,данғиллама тўйлар қилсак деб орзуга бериладилар. Асосий эътиборни тўйга қаратадилар-у, белгиланган тартибда  тиббий кўрикдан ўтказиш, никоҳга бепарво қарайдилар. Никоҳ тўйдан кейин бўлаверади деган фикрда тўхтайдиганлар ҳам топилади. Тўйдан сўнг никоҳдан ўтган  ёшларнинг айримларида юқумли касалликлар аниқлангани (бошқа туманларда) ҳақида ҳам маълумотларга эгамиз.Бундай аҳволда фарзанд саломат туғилиши мумкинми? Албатта, йўқ. Шунинг учун никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтиши, никоҳсиз оила қуриш мумкин эмаслиги  қонун ҳужжатлари орқали белгилаб қўйилган. Бироқ айрим ота-оналар бунга бепарво қараб, фарзандларини ҳам тўғри фикрдан чалғитадилар. Соғлом фарзанд соғлом оилада дунёга келади, оила соғлом бўлиши учун эса юқоридаги масалаларга  эътибор қаратиш жуда муҳим. Ҳукуматимиз фарззандларимиз камоли, келажаги учун шунчалик қайғураётган пайтда айрим оилалардаги бепарволик кишини ҳайрон қолдиради. Ҳурматли ота-оналар, катталар, келинг хатоларга йўл қўймаслик, соғлом оила жамият таянчи эканлигини унутмайлик.

Карима УСМОНОВА,
туман ФҲДЁ бўлими мудири